• +99871-2175999

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Шайтанат 2-жилд (роман, 4,5-китоблар)

  • Муаллиф: Тоҳир Малик
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2017 й.
  • Ҳажми: 1010 бет.
Нархи: 2000 Cўм

Қисқача тавсифи

Шайтанат (роман)‎ Электрон нашри. Иккинчи жилд (тўртинчи ва бешинчи китоблар жамланмаси)‎ Тўлдирилган ва қайта таҳрир қилинган нашр Йигирма беш йил муқаддам «Шайтанат»нинг биринчи китоби мухлислар эътиборига ‎ҳавола этилган эди. Асарни қизиқиш билан кутиб олингани боис ўтган йиллар давомида ‎китоб бир неча марта қайта нашр этилди, унда баён этилган воқеалар асосида яратилган ‎йигирма қисмли бадиий фильм ҳам томошабинлар олқишига сазовор бўлди. ‎Мухлисларнинг фикрлари, таклифлари ва мулоҳазаларини инобатга олиб, ёзувчи романни ‎қайта таҳрир қилди, айрим ўзгаришлар, қўшимчалар киритди. Ноўрин жойларни ‎қисқартирди. Нашриётимиз бу сафар асарни янги кўринишда тақдим этишни лозим топди. ‎Шунга кўра «Шайтанат» романининг биринчи, иккинчи ва учинчи китоблари бир жилдга, ‎тўртинчи ва бешинчи китоблари эса иккинчи жилдга жамланди. Нашриётимизнинг бу ‎туҳфаси сиз – азиз китоб муҳибларига манзур бўлади, деган умиддамиз.‎ 

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • II ЖИЛД
  • ТЎРТИНЧИ КИТОБ
  • Оққуш қўшиғи
  • Муаллифдан
  • I боб. Савоҳил соғинчи
  • II боб. «Қассоб»
  • III боб. Чиллали уй
  • IV боб. Ўзидан чиққан бало
  • V боб. Жумбоқлар тўри
  • VI боб. «Оққуш қўшиғи»
  • VII боб. Чувалчангдан қўрққулик
  • VIII боб. Адолат боғи ва зулм саҳроси
  • IX боб. Қарғишнинг умри
  • Х боб. Ҳилолнинг ширин хабари
  • XI боб. Чала хўжайин
  • XII боб. Пирамида
  • XIII боб. Ғайритабиий сайр
  • XIV боб. «Наркокурьер»
  • XV боб. Мантиқсиз ҳаёт
  • XVI боб. Чўкаётган қароргоҳ
  • XVII боб. Эгасига буюрсин
  • XVIII боб. Масъуд кунлар қайтарми
  • XIX боб. Зулм соясидаги иттифоқ
  • ХХ боб. Ёрилтош
  • XXI боб. Комронликми бу ё бахтсизлик?
  • XXII боб. Портлаган тобут
  • XXIII боб. Қиррали тошча
  • XXIV боб. Аҳд
  • XXV боб. Икки ўлим ораси
  • Айтар сўзимизнинг интиҳоси
  • БЕШИНЧИ КИТОБ
  • Азозил дўкони
  • Муаллифдан
  • Ахтам
  • Фазлия
  • Асадбек
  • Абдураҳмон табиб
  • I боб. Сур
  • II боб. «Турк ҳаммоми»
  • III боб. Икки оламнинг икки сиёсати
  • IV боб. Ўликлар қироли
  • V боб. Фитнанинг боши
  • VI боб. Тақдирдан қочиб қутулиб бўлурми
  • VII боб. Бир юришда мот
  • VIII боб. Борса келмас
  • IX боб. Шамол эккан...
  • Х боб. Умидсиз ташриф
  • XI боб. Шарбатхўрлик
  • XII боб. Каламуш базми
  • XIII боб. Дунё лаззати – булут сояси
  • XIV боб. Дийдор
  • XV боб. Элакдан ким ўтади?
  • XVI боб. Шайтоннинг жиянлари
  • XVII боб. Дард юкларининг ҳаммоли
  • Абдусамад
  • Зоҳид
  • Асадбек
  • Манзура
  • Асадбек
  • Сўнгсўз ўрнида
  • Асадбеклар фожиаси
  • Саҳрода
  • Эй қудуқ!
  • Бизни сен яратдинг
  • Элчин қўшиқлари