• +99871-2175999

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Ҳадис ва Ҳаёт. 37 жуз. Адаб

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2008 й.
  • Ҳажми: 191 бет.
Нархи: 1500 Cўм

Қисқача тавсифи

Бизнинг тилимизда «одоб» тарзида талаффуз қилинишга одатланиб қолинган арабча «адаб» сўзи аслида «маъдаба» ўзагидан олинган. Маъдаба эса, одамлар даъват қилинган зиёфатни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маънавий «маъдаба» — зиёфат бўлгани учун шу номни олган. Ҳозирги кунда ғарб маданияти таъсирида «одоб»ни маданият дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун, «овқатланиш одоби» дейиш ўрнига «овқатланиш маданияти» деиилади. Шайх Али Мансур Иосиф биз шарҳ ҳилаётгак «ат-Тож ал-Жомеъ фил усул» китобларидаги «Китобул адаб»да ўзларининг аввалги китоб ва бобларида келмаган ҳадиси шарифларни келтиришга ҳаракат қилганлар. Мисол учун, имом Бухорий «Ал-Жомеъус Садих,»ларидаги «Китобул адаб»ни яхшилик ва силаи раҳм хақидаги ҳадиси шарифлар ила бошлаганлар. Шайх Али Мансур Носиф эса, аввалда бу номда алоҳида бир ктоб очиб, уни «Китобул бирри вал ахлоҳи» деб атаганлар. Шунинг учун ҳам «ҳадис ва ҳаёт»нинг уттиз туртинчи жузини «Яхшилик ва ахлоҳ китоби» деб номлаганмиз. Ана шу ва шунга ўхшаш бошқа эътиборлардан ушбу «Адаб китоби» ўзига хос бўлиши турган гап. Шу билан бирга, исломий одобларга шавқли булган бизнинг халқимиз фарзандлари учун бу китобда кўпгина керакли маълумотлар бўлишини умид қиламиз. Бу ишда Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкоримиз бўлсин. Омин!

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Кириш
  • Адаб китоби. Етти фасл ва хотимадан иборат
  • Биринчи фасл. Изн сўраш ҳақида
  • Изн сўраш назарни ман қилиш учун
  • Изнсиз назар солганнинг қони ҳалол
  • Ҳожат учун назар солса, жоиз
  • Ҳаммом ҳақидаги ҳадис
  • Иккинчи фасл. Салом ҳақида
  • Аввал салом, кейин калом ва ахлга салом бериш  
  • Болаларга ва аёлларга салом бериш
  • Саломни етказиш
  • Саломдаги макруҳ нарсалар
  • Аҳли китобга салом бериш
  • Салом бериш ва алик олишнинг ҳукми
  • Аҳли ҳавога салом йўқ
  • Ёзиш ва унинг одоблари
  • Ким бир қавмнинг тилини ўрганса, уларнинг шарридан эмин бўлади  
  • Учинчи фасл. Саломлашиш турлари ҳақида
  • Аҳли фазллар учун ўрнидан туриш
  • Одамларнинг манзиласига қараб муомала қилиш
  • Қўл олиб сўрашиш
  • Қучоқлаши
  • Қўл ва оёқни ўпиш
  • Баданни ва икки кўз орасини ўпиш
  • Фалончига марҳабо
  • Лаббайка ва саъдайка
  • «Сизга ота-онам фидо бўлсин»
  • «Аллоҳ сени сакдасин»
  • «Аллоҳ тишингни кулдирсин»
  • Тўртинчи фасл. Мажлислар одоби ҳақида 
  • Ҳалқа бўлиш ва мажлиснинг кенглиги
  • Макруҳ ўтириш
  • Сир суҳбат
  • Акса уриш ва акса урувчига тилак билдириш
  • Аксага тилакнинг адади 
  • Зиммийга тилак тилаш 
  • Аллоҳ аксани ёқтирадн ва жаҳаннамни ёптиради
  • Бешинчи фасл. Исмлар қақида. Аллоҳ таолога энг     маҳбуб исмлар
  • Абулқосим кунясини олиш жоизмас 
  • Нахйи қилинган исмлар
  • Гўдакка исм қўйиш ва танглайини хурмо ила кўтариш
  • Хунук исмни гўзал исмга ўзгаратириш
  • Лақаб ва куня
  • Исмни қисқартиб чақириш жоиз
  • Олтинчи фасл. Шеър, қўшиқ ва уларга ўхшаш нарсалар ҳақида. Аслида шеър ножоиз
  • Набий алайҳиссалом уни мисол учун айтганлар Албатта. ҳикматли шеър ҳам бор
  • Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида шеър ўқиш
  • Гапни кўпайтириш — мазмум ва гапии қисқаси — мамдуҳ
  • Сарбон ҳиргойиси ва қўшиқ
  • Нард ва каптар ўйнаш
  • Мубоҳ ўйин
  • Еттинчи фасл. Адаб лафзлари ҳақида. «Аммо баъду» деган қавллари
  • «Заъаму» деган қавллари
  • «Шўринг қурсин» деганлари
  • «Қўлинг қуригур» деганлари
  • Бировнинг бировга «жим бўл» дейиши
  • Хожа «қулим» демасин, қул «роббим» демасин
  • Даврни сўкманглар 
  • «Кўнглим ифлос бўлди» дема. Узумни «Карм» деманглар
  • «Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа» дема 
  • Хотима. Нарсалар яратилиши ҳақида
  • Бани Одамнинг табақалари
  • Манбалар рўйхати